Бразиялиялик теннисчи Томас Беллуччи ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин устидан 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, Женевада ўтаётган теннис мусобақасининг чоракфиналига йўл олди. Учрашув 1 соат 15 дақиқа давом этди. Томас икки бор подачадан очко олди, 3 та қўш хатога йўл қўйди ва 8 брейк-пойнтдан 2 тасини амалга оширди. Дениснинг ҳисобида 1 та эйс, 1 та қўш хато бўлиб, бирорта ҳам брейк йўқ.

Беллуччи мусобақанинг яримфиналига чиқиш учун Альберт Рамос (Испания) - Бенжамин Беккер (Германия, 4) жуфтлигининг ғолиби билан беллашади.