Москва ва Владивостокни боғлайдиган ҳаво йўлидан дунёдаги энг катта йўловчи самолёт бўлмиш Airbus A380 уча бошлайди. Бу ҳақда Приморск ўлкаси губернатори Владимир Миклушевскийнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарномада айтилишича, аэробус парвози жорий йилнинг ёзида йўлга қўйилади. Рейсни “Трансаэро” авиакомпанияси амалга оширади. Шундай турдаги самолётлардан яна бири Москва-Нью-Йорк йўналишида уча бошлайди.