Fast Food егуликлари сотишга ихтисослашган «EVOS» "фастфуд"лар тармоғида янгича буюртмалар қабул қилиш тизимини ишга туширилди. Бу ҳақда Фейсбукдаги «Потребитель.уз» гуруҳи фойдаланувчилари хабар бермоқда. 

«EVOS» лавашхонасини олдида машинамни қўйиш учун тўхтаганимда, фаст-фуд хизматчиси машинадан тушмасдан туриб буюртма беришимни таклиф қилди.

«У ерда жойлашган табло орқали махсус тугма босилади. Шунда оператор сизга жавоб беради: Нима хоҳлайсиз? Буюртмангизни айтасиз ва буюртма бўйича ўз чекингизни оласиз. 10 метрча юриб, кутиб турдим (тахминан 4 дақиқа). Кейин буюртмани олдим ва ўша ерни ўзида пулини тўлаб ортга қайтдим» дея изоҳ қолдирган гуруҳ фойдаланувчиларидан бири.

«Кимга қанақа лекин бу ҳолат менга ёқди. Бу иш билан алоҳида ходимлар шуғулланмоқда», дея расм орқали ўз фикрини тугатган фойдаланувчи.

Ҳозирда бу фақатгина Муқимий кўчада жойлашган "EVOS" бўлимида мавжуд.