Франция, Италия ва Германия ҳамкорликда Евродрон яратади

Технология 20 Май 2015 1379

Франция, Германия ва Италия мудофаа вазирлари ҳамкорликда Европа учувчисиз самолётини яратиш бўйича шартнома имзолади. Учиш аппарати 2025 йилга қадар яратилиши айтилмоқда.
18 май куни имзоланган келишувга кўра, тадқиқот ишларига 1 млрд евро ажратилади. Дрон ўрта баландликда учиши, узоқ масофаларга мўлжалланиши, ҳарбий ва фуқаролик мақсадларида қўлланилиши керак. Маълумот учун, бугунги кунда мавжуд дронлар 24 соат давомида 9 км баландликда туришга қодир.

Разведка ва кузатув ишларидан ташқари, янги самолёт табиий офатлар, ёнғинлар ва чегара ҳудудларини назорат қилиш сингари функцияларни бажаради.
Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан ушбу шартнома уч давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаб ўтди.

Европа Иттифоқи кўпдан буён ўз учувчисиз самолётига эга бўлишни режалаштириб келади. Айни пайтда Иттифоқ давлатлари АҚШ ва Исроил ҳарбий ҳаво техникасидан фойдаланади.
“Евро-дрон” лойиҳасидан кўзланган мақсад қачон нима қилишни европаликларнинг ўз ихтиёрига қўйиб беришдир. Бу бизларни, европаликларни, мустақил қилади”, – таъкидлаб ўтди Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Лайен.

Дронни ишлаб чиқариш Airbus, Alenia Aermacchi ва Dassault экрокосмик компанияларидан бирига ишониб топширилиши тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар