Терговчилар Германия авиакомпаниясининг Франция ҳудудида қулаган Airbus А320 лайнери қурбонларининг шахсини аниқлаш ишларини якунлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганларнинг таналарини ёки тана қисмларини топиши бўйича ишлар яқинда тамомлангани маълум бўлган эди. Таъкидланишича, кейинги босқичда марҳумларнинг таналари оилалари ва яқинларига топширилади.