Ганновер шаҳри аҳолиси Иккинчи жаҳон уруши замонидаги бомба туфайли эвакуация қилинади

Жаҳон 20 Май 2015 1881

Ганновер шаҳрининг 31 мингга яқин аҳолиси шаҳар ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши замонидаги бомба борлиги аниқлангани туфайли бир кечада ўз уйларидан эвакуация қилинади.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, бомба ушбу шаҳарнинг жанубий қисмида қурилиш ишлари олиб борилаётган жойда топилди. Унинг оғирлиги 250 килограммни ташкил қилмоқда. Сапёрлар бомба детонаторини олиб ташлашга уриниб кўришади, агар буни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, унда бомба бошқарилувчи портлаш билан йўқ қилинади.

“Маҳаллий аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ. Одамлар вақтинчалик шифохона ва мактабларга жойлаштирилади. Бомба зарарсизлантирилгандан кейин улар ўз уйларига қайтишлари мумкин бўлади”, деб айтмоқда полиция вакили.

Иккинчи жаҳон уруши охирида Германия ҳудудига 2 млн донадан ортиқ бомба ташланган. Улардан 20 фоиздан кўпроғи портламай қолиб кетган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар