Ҳиллари Клинтон ўзини эри ва Обама билан солиштиришларидан норози бўлди

Жаҳон 20 Май 2015 2480

АҚШ президенти лавозимига асосий номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон ўз номига билдирилган танқидга жавобан, АҚШ раҳбари лавозимида у ўз эри Билл Клинтон ва Барак Обама йўлидан кетмаслигини айтди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.

Ҳиллари Клинтон ўз сафдошлари олдида сўзлаган нутқи пайтида унинг президентлик муддати эрининг ва амалдаги президентнинг 3-чи президентлик муддати бўлмаслигини айтди.

“Биз аниқ тушунтириш беришимиз керак, мен эримнинг ёки Обаманинг 3-чи президентлик муддатига сайланиш учун номзодимни қўймаганман. Мен ўз истаганимча тарихни ҳал қилиш учун номзодимни қўймоқдаман”, деб айтди Ҳиллари Клинтон.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаментида собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг хизмат ёзишмаларини 2016 йилнинг 15 январига қадар чоп этишни режалаштирилаётгани маълум қилинганди.

Хабар берилганидек, Ҳиллари Клинтон АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаганда хизмат ёзишмаларини юритиш учун фойдаланган шахсий почтасидаги мактубларни уларда миллий хавфсизликни қўпорувчи маълумотларнинг мавжудлигига текширилиши бир неча ойни эгаллайди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар