Бугун 20 май куни Испания терма жамоаси ҳамда "Реал Мадрид" дарвозабони Икер Касильяс 34 ёшга тўлди. 

Футболчи 1981 йил 20 май куни Мостолес шаҳрида туғилган. У "Реал" таркибига 8 ёшида келиб қўшилган ҳамда бутун футболчилик фаолиятини шу ерда ўтказиб келмоқда. Клуб билан Чемпионлар лигасини 3 маротаба, Испания чемпионатини 5 маротаба, Испания суперкубогини 4 ҳамда Испания кубоги ҳамда УЕФА суперкубогини 2 маротабадан, шунингдек, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва Тойота кубогида 1 маротаба зафар қучган.

Терма жамоа таркибида 2 бор Европа ҳамда бир маротаба жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 

Футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонлар қаторига киритилган ўйинчининг шахсий ютуқлари ҳам жамоавий ютуқларидан кам эмас.

Касильяс мамлакат чемпионати, кубоги, суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги, Тойота кубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. 

Бундан ташқари, 2014 18 март куни "Шальке"га қарши майдонга тушиб, ушбу мусобақада 12 000 дақиқа ўйнаб, ўзининг собиқ жамоадоши Раулни ортда қолдирди. 

Кетма-кет 5 маротаба дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.

Испаниялик дарвозабон терма жамоа сафидаги ғалабалар сони энг кўп футболчи ҳисобланади. 

Қуйида Икер Касильсянинг энг яхши "сейв"лари жамланган видеороликни томоша қилишингиз мумкин.