Индонезиянинг Ачех вилояти қирғоқларида балиқчилар томонидан қутқарилган муҳожирлар сони 374 кишига етди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги хабар бермоқда.
Илгари индонезиялик балиқчилар 102 муҳожирни қутқарганини, улар орасида 30та бола ва 26та аёл борлиги маълум қилинганди. Шунингдек, яна 400 киши Индонезия соҳилларига яқинлашаётгани аниқланган эди.
Айтилишича, қутқарилганлар қочқинлар Мьянма ва Бангладеш фуқароларидир. Шу туфайли Мьянма ташқи ишлар вазирлиги жаҳон ҳамжамиятининг ушбу давлатдаги муҳожирлар муаммосини тан олишини ҳамда имкон қадар денгизда қийин аҳволда қолган барча фуқароларга гуманитар ёрдам кўрсатиши ҳақида баёнот берди.