Колумбиянинг Антиокия департаментида содир бўлган ер ўпирилиши қурбонларининг сони 70 кишига етди, деб хабар беради El Heraldo портали.
Кучли ёғингарчилик натижасида келиб чиққан ўпирилиш душанба куни департаментдаги Санта Маргарита қишлоғида содир бўлди. Унинг натижасида 40 киши яраланди, 542 киши бошпанасиз қолди.
Айни пайтда ҳалок бўлганлардан 20 нафарининг шахси аниқланди. Воқеа жойида оғир техника ва вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари давом эттирилмоқда.