LG компанияси қалинлиги бир миллиметрдан камроқни ташкил қиладиган, органик сетодиодларда (OLED) ишловчи ўта юпқа 55 дюймли телевизорнинг прототипини намойиш қилди, деб хабар бермоқда The Korea Times портали.

Қурилма Сеулда бўлиб ўтган саноат кўргазмасида намойиш этилди. Телевизорнинг оғирлиги 2 кг га яқинни ташкил қилиб, деворга магнит таглик ёрдамида маҳкамланади.

Прототип LG келажакда ҳам OLED-технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ва бунга ўхшаш маҳсулотларни яратишининг исботи сифатида тақдим қилинди.

Маълумот учун, органик светодиодларда ишловчи экранлар ёруғланишни талаб этмайди. Улар суюқ қристалли аналогларига нисбатан юпқарор ва енгилроқ, ёрқинроқ ва энергия тежовчидир, бироқ нархи ҳам қимматроқ туради. Ҳозирда сотувда бўлган LG компаниясининг энг юпқа 55 дюймли OLED-телевизорининг қалинлиги 4,3 мм ни ташкил қилади. 2013 йилда бу модель сотувга чиқарилганда унинг нархи 400 минг рублни ташкил қилган эди, ҳозирда унинг ўртача нархи 265 минг рублни ташкил қилмоқда. Кореяда бу телевизордан 3 минг дона сотилган. Бироқ ишлаб чиқарувчилар бу телевизорга юқори нархлар 2019 йилгача сақланиб қолишини айтмоқдалар.

LG компания OLED-экранлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади. Samsung компаниячи LG нинг бу соҳадаги асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланади. LG компанияси 2015 йилда ишлаб чиқариладиган ўта юқори аниқликдаги кўрсатиш қобилиятига эга OLED-дисплейлар сони 600 минг донани, 2016 йилда 1,5 млн донани ташкил қилишига умид билдирмоқда.