"Бавария”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски ва ҳимоячи Жером Боатенг дам олиш кунидан кейин ўтказилган илк машғулот пайтида ўзаро жанжаллашиб қолишди.

Боатенг Левандовскига нисбатан қўполлик қилгани учун польшалик ҳужумчи бунга норозилик билдирган. Меҳди Бенатия, Рафинья ва Филипп Лам уларни ажратишга ҳаракат қилишди.

Вазиятга бош мураббийи Хосеп Гвардиола аралашиб, Боатенг ва Левандовскини муддатидан аввал кийим алмаштириш хонасига жўнатиб юборган.