Motorola Тошкент ахборот технологиялари университетига рақамли радиоэлектрон воситаларини тақдим қилди

Технология 20 Май 2015 1014

19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тадбиркорлик субъектлари, давлат идораларига мобил ишланмалар, тезкор алоқа қурилмаларини етказиб берувчи йирик компания ҳисобланган Motorola Solutions билан ҳамкорликда радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш жиҳатларига бағишланган семинар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Семинарда Motorola Solutions компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси экспертлари, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясидаги ҳамкорлари қатнашдилар.

Семинарнинг амалий қисмида Motorola Solutions мутахассислари томонидан рақамли радиоалоқанинг замонавий авлоди бўлган ТEТRА ва MotoTRBO стандарти имкониятлари, бугунги талаб ва эҳтиёжга мос радиоинтерфейс ва дастурий иловалари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, ўқув мобайнида Motorola Solutions компанияси Тошкент ахборот технологиялари университетига мобил ва симсиз алоқа йўналишларига ихтисослашган ўқувларда фойдаланиш учун MotoTRBO тизимида ишлайдиган DMR (Digital Mobile Radio) рақамли радиоэлектрон воситаларни тақдим қилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар