Нефть экспортига қўйилган тақиқ АҚШга Россия ва Эронга қарши туришга халақит бермоқда

Иқтисодиёт 20 Май 2015 5946

Нефть экспортига қўйилган тақиқ АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, шу боис расмий Вашингтон Россия ва Эронга қарши туришга кўмаклашадиган воситадан ўзи билган ҳолда воз кечмоқда деб ҳисоблашга асос бор. The Wall Street Journal газетасида Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Леон Панетта ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Стивен Хэдлининг шу масалага бағишланган мақоласи чоп этилди.

Уларнинг фикрига қараганда, АҚШ бугунги кунда тўқнаш келган бир қатор таҳдидлар миллий қатъиятни ҳамда Европа ва Осиёдаги иттифоқчиларнинг аралашувини талаб қилади. Хусусан, Эроннинг минтақавий етакчига айланиш сари қадамлари, Россиянинг Украинага нисбатан хатти-ҳаракатлари, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги воқелар шулар жумласидандир.

Бу қийинчиликларни енгиб ўтиш учун, муаллифларнинг фикрича, энергия ресурсларига бўлган йўлларни очишдир. Нефть экспортига қўйилган чекловлар эса иқтисодиётга салбий таъсир ўтказмоқда. Бу ўз навбатида юқорида тилга олинган таҳдидларга қарши курашишни мураккаблаштирмоқда.

“АҚШ демократиянинг буюк яроғхонаси бўлиб қолмоқда. У энди энергетиканинг буюк яроғхонасига айланиши даркор”, – хулоса қилади собиқ амалдорлар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар