Янги никоҳдан ўтаётган ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. “Оила даврасида” газетасида ёзилишича, кўп ҳолларда тиббиёт ходимлари пора эвазига ёлғон маълумотномалар тайёрлаб бериши оқибатида ёш оилалар бузилиб кетмоқда.
Чилонзор туман “Бахт уйи” ходимининг сўзларига қараганда, айрим ёш жуфтликлар бир-бирини яхши билишини рўкач қилиб, текширувдан ўтишни истамайди. Аммо, унинг фикрича, тиббий кўрик ўзаро ишончдан устун туриши керак.