Нью-Йоркдаги мадам Тюссо музейида Мессининг мумдан ишланган ҳайкали пайдо бўлди

Спорт 20 Май 2015 1511

Нью-Йоркдаги мадам Тюссо музейида “Барселона” футбол клуби ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионел Мессининг мумдан ишланган ҳайкали томошага қўйилди, бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Футболчининг ҳайкалини яратиш устида 4 ой иш олиб борилди. Футболчининг қиёфасини гавдалантириш учун унинг суратлари ва видеоёзувлардан фойдаланилди.

Мессининг мум ҳайкали Аргентина терма жамоасининг кийимида тасвирланган.

Кўпроқ янгиликлар