«Очиқ осмон остидаги цирк» Ўзбекистоннинг учта шаҳрига ташриф буюради

Жамият 20 Май 2015 2123

Тошкент, Фарғона ва Андижон шаҳарларида кўча цирки санъати намойиш этилади. Ушбу лойиҳа Елисей келишуви доирасида “Ўзбекцирк” Республика бирлашмаси кўмаги остида Германия Федератив Республикаси элчихонаси, Франция Республикаси элчихонаси ва Тошкентдаги Гёте-институти каби ташкилотлар томонидан ташкил этилмоқда.

Лойиҳада франциялик, германиялик ҳамда Тошкент цирки артистлари иштирок этишади. Томошабинларга акробатлар, дарбозлар ва бошқа артистлар иштирокидаги очиқ осмон остидаги турли хил томошалар дастури тақдим этилади.

Лойиҳа орқали турли хилдаги трюклар, овозлар, кайфиятлар, бадиий ва миллий кўринишлар орқали ажойиб кўча цирк санъати намойиш этилади.

Беш кунлик биргаликдаги машғулотлардан кейин артистлар томошабинлар эътиборига ўзларининг маҳоратларини намойиш этадилар. Тошкентда 21 май соат 18:00 да Ўзбекцирк биносида ёнида “SIRK.UZ” номли катта томоша бўлиб ўтади. Сўнгра томошалар 23 май соат 18:00 да Фарғона шаҳри Қирғули қишлоғиининг Кимёгар” маданият ва истироҳат боғида ҳамда 24 май соат 18:00 да Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида намойиш этилади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида германиялик ва франциялик артистлар Тошкентдаги Республика эстрада-цирк коллежи ўқувчилари учун цирк санъатидан мастер-класслар ўтказишади.

2003 йилда Елисей келишуви имзоланганининг 40 йиллиги муносабати билан Германия ва Франция ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш мақсадида учинчи давлатларда маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган эди. Ўзбекистонда ўтказиладиган бу дастур француз-немис дўстлигининг амалдаги исботини намойиш қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар