Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоизи ортиқча вазнга эканлиги айтилди эга

Жамият 20 Май 2015 1736

Ўзбекистон аҳолисининг 50.1 фоизи ортиқча вазнга эга. 20.1 фоиз аҳоли эса ёғ боғлашдан келиб чиқадиган касалликлар ва ноқулайликлардан азият чекади, деб хабар берди "Газета.Уз". Бу ҳақда “Юқумсиз касалликларнинг тарқалиш омиллари” номли биринчи кенг миқёсли миллий тадқиқотдан маълум бўлди.

Тадқиқот якунлари сешанба куни Тошкентда кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Айтилишича, сўровнома ва тадқиқот ишлари 2014 йил январь-апрель ойларида соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг “Соғлиқ-3” лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Умуман олганда, тадқиқот натижаларини тайёрлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш жараёнига 3 йил сарфланган.

Тадқиқот кластер усулида ўтказилган бўлиб, унинг доирасидаги изланишларда 18-64 ёш орасидаги 4 350 киши иштирок этди. У уч босқичда ўтказилди: сўровнома, жисмоний ва биокимёвий текширув.
Аниқланишича, 67.2 фоиз аҳоли ҳар етарли миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилмайди (400 гр дан кам). Сўровномада иштирок этганларнинг 46.3 фоизининг қони таркибида холестерин миқдори меъёридан ортиқ.
30.8 фоиз аҳолида қон босими юқори, 9.1 фоиз аҳолининг қонида эса глюкоза ортиб кетган.

Шунингдек, аҳолининг 30.7 фоизи спиртли ичимликлар ва 42.4 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиши аниқланди. Аёллар ичида бу кўрсаткичлар анча паст – 5.7 ва 1.5 фоиз.

40-64 ёш орасидаги аҳолининг 20 фоизи юрак касаллигига чалиниш хавфи остида эканлиги айниқса мутахассисларни хавотирга солмоқда.
Фақатгина 11 фоиз аҳоли ҳеч қандай хавф омилига эга эмас. 66.4 фоиз аҳоли 1-2та хавф омилига, 22.6 фоиз аҳоли 3-5 омилга эга.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар