Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун тонгда Янги Зеландияга йўл олди. Улар Тошкент-Дубай-Сидней-Веллингтон йўналишида парвоз қилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси рамий веб сайти.

Кеча “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ёшлар терма жамоасини кузатиш маросими ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон U-20 футболчилари ва мураббийлар штабидан ташқари Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ фахрийлар кенгашги раиси Наримон Жалолов, ЎФФ қошидаги келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Ахрол Иноятов, терма жамоалар маркази техник директори Рустам Акрамов, футбол фахрийси Ахбор Имомхўжаевлар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 30 май куни старт олади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг бирични ўйинини 1 июнь куни, Гондурасга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 09:00да бошланади.