Ўзбекистон ва Озарбайжон фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича шартнома имзолади

Ўзбекистон 20 Май 2015 800

2015 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича шартнома имзоланди.

“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, шартнома Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Турсунхон Худойберганов ҳамда унинг озарбайжонлик ҳамкасби Камолиддин Гейдаров томонларидан имзоланган.
Кеча Гейдаровнинг келишувни амалга ошириш учун Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳужжатни имзолаш маросими якунларига кўра берган интервьюсида Озарбайжон вакили мамлакат фавқулодда вазирлиги ташкил этилганидан буён ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни йўлга қўйганини, янги шартнома бу борада улкан истиқболлар очиб беришини қайд қилиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар