Давлат рўйхатида табиий монополиялар субъектлари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13тага камайди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда уларнинг сони 10та маҳсулот тури бўйича 291тага етди. Давлат рақобат қўмитасида 20та бозор, шу жумладан 11та маҳсулот бозори ва 9та хизматлар бозори таҳлил қилинди. Умуман Давлат рўйхатида жорий йилнинг 1-чораги якунларига кўра 127та маҳсулот, иш ва хизматлар турлари бўйича 127та хўжалик субъектлари ҳисобдан ўтган

Жорий йилда қўмитага виждонсиз рақобат масаласи бўйича 17та мурожаат келиб тушган, улардан 6тасига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши бўйича иш қўзғатилган.