MSN портали дунёнинг энг чиройли купюралари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингдан 14 давлатнинг турли купюралари ўрин олди.
Ўзбекистоннинг 5 сўмлик купюраси рейтингда 8-ўринни эгаллади. Бу рўйхатдаги қадри энг кичик пул белгиси бўлди. Энг йирик пул эса Италиянинг истеъмолдан чиққан 50 минг лиралик купюраси бўлди.
Рейтингда биринчи ўринни Барбадоснинг 10 долларлик купюраси эгаллади. Ундан кейинги ўринларга Кук оролларининг 3 долларлик ва Германиянинг истеъмолдан чиққан 100 маркалик купюралари муносиб кўрилди.

Кук оролларининг 3 долларлик купюраси

Швейцария франклари

Немис маркалари

Мьянма, 1 кьят

Барбадоснинг 10 долларлик купюраси 

100 злотих, Польша

5000 Исланд крони

50 Австралия доллари

5000 Парагвай гуарани