Украина президенти Пётр Порошенко Донбассда 80 нафарча россиялик ҳарбий хизматчилар асирга олинганини маълум қилди.

“Бугун биз иккита россиялик ҳарбийни тутдик, бир неча ҳафта ва ой муқаддам йигирмата ва олтмиштасини тутган эдик, шундай экан, қўлимизда Россиянинг махсус бўлинмаларида хизмат қилувчи саксондан ортиқ аскар бор”, – деди у.
Унинг сўзларига қараганда, бу фактлар Украина халқ кўнгиллиларига эмас, балки Россияга қарши курашаётганини яна бир бор исботлаб берди.