Қозоғистонда машина болалар майдончасига келиб урилиши натижасида битта бола ҳалок бўлди

Жамият 20 Май 2015 1632

Олма-Отанинг Товгул-1 митти туманидаги 58-сонли болалар боғчасида содир бўлган мудҳиш автоҳалокат боғча ёшидаги болани ҳаётдан олиб кетди.

365info.kz нашрининг маълум қилишича, улкан йўлтанламасни ҳайдаб кетаётган аёл бошқарувни қўлдан чиқариб, болалар майдончасидаги айвончага келиб урилган. Бунинг натижасида 1 нафар бола ҳалок бўлган, яна 8 нафари шифохонага ётқизилган. Жароҳатланганларнинг 3 нафари оғир аҳволдалиги айтилмоқда. Ҳалокат чоғида айвончада 26 нафар болакай ўйнаб ўтирган эди.

Воқеа жойида бўлган айрим гувоҳларнинг сўзларига қараганда, машинани бошқариб кетаётган аёл газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган.

Айни пайтда воқеа жойига тегишли органлар вакиллари етиб келиб, дастлабки суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Кўпроқ янгиликлар