"Рома" жамоаси "Манчестер Юнайтед"нинг голландиялик ҳужумчиси Робин ван Персининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда нашри Sport Italia хабар терқатган.
Римликлар вакили 31 ёшли бу ҳужумчининг агенти билан дастлабки музокараларни бошлагани айтилмоқда.
Жамоа январдаги трансферлар вақтида Москванинг "ЦСКА" жамоасидан харид қилинган Сейду Думбиянинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаган.
Шунингдек, Кристиан Бентеке ("Астон Вилла"), Луис Адриано ("Шахтёр") ва Жексон Мартинес ("Порту") каби ҳужумчилар ҳам "жалороссилар" "нишонида турибди".