Россия Давлат Думаси Россияда “номувофиқ ташкилотлар” фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, “номувофиқ ташкилот” деганда “Россия Федерацияси конституцион тузуми асосларига таҳдид солувчи” хорижий ёки халқаро ноҳукумат ташкилотлар тушунилади.

Уларнинг фаолиятини мамлакат ҳудудида тақиқлаш ҳақидаги қарор бош прокурор ҳамда унинг ёрдамчилари томонидан ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Бундай қарорнинг бекор қилиниши ҳам шу тартибга бўйсунади.

“Номувофиқ ташкилотлар” рўйхати адлия вазирлиги томонидан тузилади ва оммага маълум қилинади.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, бундай ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар 5 мингдан 100 минг рублга қадар жаримага тортилиши мумкин.