Samsung Electronics корпорация илк бор Galaxy S6 смартфонлари савдоси натижалари ҳақида маълумот берди. Натижаларга кўра, янги қурилмалар ўзларининг олдинги моделларидан унча ҳам оммавийлашган кўринади.

19 май куни Yonhap ахборот агентлиги Samsung нинг юқори лавозимдаги ходимига иқтибос келтирган ҳолда Galaxy S6 сериясидаги смартфонлар 10 млн донадан кўпроқ миқдорда сотилганини маълум қилган. Компанияда бу кўрсаткичга қачон эришилгани ҳақида маълумот берилмаган, бироқ гап бир ойлик савдолар ҳақида кетаётгани тахмин қилинмоқда. Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари 10 апрелдан дунё бўйлаб сотувга чиқарилган.

Манбанинг таъкидлашича, Galaxy S5 ва Galaxy S4 смартфонлари ўз вақтида бир ойдан кам бўлган муддатда 10 млн донадан кўпроқ миқдорда сотилган. Дастлабки натижаларга кўра, Galaxy S6 ўзидан олдинги моделларга бу борада устунликни бой берган бўлсада, бироқ умумий савдолар ҳажми анчагина ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.

Counterpoint тадқиқот компанияси прогнозларига кўра, 2015 йилда 50 млн дан кўпроқ Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари сотилади. Баъзи таҳлилчилар эса ушбу қурилмалардан 70 млн дона сотилади, деб айтишмоқда. Ишлаб чиқарувчининг ўзи эса қурилмалар рекорд даражада сотилишини прогноз қилмоқда.