Samsung компанияси июлда Galaxy Note 5 ни илк бор намойиш қилиши мумкин

Технология 20 Май 2015 2357

Samsung компанияси ўзининг навбатдаги флагман қурилмасини кутилгандан олдинроқ чиқарадиганга ўхшайди. Гап июлда илк бор тақдим қилиниши мумкин бўлган Galaxy Note 5 смартфони ҳақида кетмоқда. Қурилма режадагидан аввал ишлаб чиқилгани туфайли унинг тақдимотини эртароқ ўтказишга қарор қилинди.

Galaxy Note 5 нинг олдинроқ чиқарилиши Samsung га сентябрда чиқарилиши кутилаётган iPhone 6s ва 6s Plus смартфонлари устидан устунлик бериши мумкин.

Бироқ қизиғи бу эмас, балки Galaxy Note 5 да қўлланадиган технологиядадир. ОАВларда бир неча бор Samsung ёзга мўлжал қилган ҳолда Ultra-HD кўрсатиш қобилияти (2160 x 3840 пиксель)га эга AMOLED-дисплейларни оммавий равишда ишлаб чиқаришга тайёрлаётгани айтиб ўтилган эди.

Маълумотларга кўра, Galaxy Note 5 нинг оддий версияси 5,89 дюймли экран билан, Note 5 edge версияси эса 5,78 дюймли экран билан жиҳозланади.

Смартфон экрани бундай ўлчам ва кўрсатиш қобилиятида ҳаддан ташқари зич, яъни 700 ppi дан кўпроқ пикселларни олади. Бу исталган стандартдан кўра устунроқ ҳисобланади. Бундай экранлар 4K-контентни кўриш ва виртуал реалликка чўмиш учун идеал ҳисобланади.

Note 5, шунингдек, Galaxy S6 смартфонидаги каби Samsung Exynos чипсети билан жиҳозланиши тахмин қилинмоқда. Қурилманинг қалинлиги 7,9 мм ни ташкил қилади. Манбаларнинг айтишича, аккумулятор батареяси ҳажми 3220 дан 4100 мА-соатгача оширилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар