Samsung компанияси раҳбари ўз ўрнини ўғлига бўшатиб беради

Технология 20 Май 2015 2108

15 май кунида Samsung компанияси матбуот котиби 31 майдан холдинг раҳбари Ли Гон Хининг ўғли – Ли Чже Ен компаниянинг иккита асосий жамғармаси – Samsung Life Public Welfare Foundation (Samsung жамоатчилик ҳаёти фаровонлиги жамғармаси) ва Samsung Foundation of Culture (Samsung маданият жамғармаси)нинг раҳбари этиб тайинланишини маълум қилди.

73 ёшли Ли Гон Хи бир йил аввал юрак хуружи биланшифохонага ётқазилган эди. Ҳозирда унинг ўғли директорлар кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Компания мулкини тақсимлаш мураккаб тизимининг муҳим ташкил этувчиси ҳисобланадиган Samsung Life Insurance Co Ltd акциялари пакетига эгалик қилиш Ли оиласи устав жамғармасида нисбатан катта улушга эгалигига қарамасдан, унга холдингни назорат қилишга имкон беради.

Фото: Ли Чже Ен

Маълумотларга кўра, Ли Гон Хи шифохонага ётқазилгандан бери унинг ўғли Ли Чже Ен компанияни ривожлантириш бўйича муҳим қарорларни қабул қилиш жавобгарлигини ўз зиммасига олган.

“Раҳбариятнинг мерос сифатида ўтишида Samsung Group’нинг асосий компаниялари устав жамғармасида улушларга эга бўлган жамғармалар устидан назоратнинг топширилиши муҳим омил ҳисобланади. Ишонч билан айтиш мумкинки, раҳбариятни топшириш жараёни ўзининг якуний босқичига ўтди”, деб айтмоқда корпоратив мониторинг ташкилоти раҳбари Пак Цзюй-гунь.

Охирги йилларда компанияда сармоячилар ва мутахассислар томонидан раҳбариятнинг Лидан уч ўғлига ўтишига тайёргарлик сифатида қабул қилинган бир қатор қарорлар қабул қилинган.

Samsung раҳбарининг ўзгариши ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган ва компания матбуот котиби Ли Чже Еннинг директорлар кенгаши раиси этиб тайинланиши муддатлари ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Баъзи манбалар Ли Гон Хининг аҳволи яхши эмаслигини тасдиқлашларига қарамасдан, компания матбуот котиби Ли Гон Хининг саломатлиги барқарорлашганлигини айтмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53291 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68905 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36350 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20881 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79253 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61306 Жамият
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 144 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 303 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 169 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 390 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар