Саудия Арабистони АҚШга нефть экспорт қилишни 6 йил ичида энг паст даражага туширди

Жаҳон 20 Май 2015 8793

Саудия Арабистонидан АҚШга нефть экспорти охирги 6 йил ичидаги минимал кўрсакткичларга тушиб кетди. The Financial Times нашрининг ёзишича, бунга маълум даражада Канададан нефть экспортининг кучайиши ва “сланец инқилоби” сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони осиёлик мижозларга, биринчи навбатда, Хитойга кўпроқ эътибор қаратмоқчи.
Охирги 12 ой давомида АҚШ Саудиядан кунига ўртача 1 млн баррель нефть сотиб олган бўлиб, бу 2009 йилдан буён қайд қилинган энг паст кўрсаткичдир. 2013 йилда эса АҚШ Саудиядан кунига 1.5 млн баррель нефть харид қилган.
Колумбия университети қошидаги Халқаро энергетика сиёсати маркази директори ва муассиси Жейсон Бордоффнинг фикрича, Саудиянинг бу ҳаракатлари бундан буён асосий экспорт бозори Сувайш каналидан шарқда жойлашишини кўрсатади.

Айни пайтда Канада АҚШга кунига 3 млн баррель нефть етказиб бермоқда. 2011 йилдан буён Канада экспорти 1 млн баррелга ўсди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар