Саудия Арабистони Хитойга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Хусусан, Саудия Арабистони Хитойнинг PetroChina ва Sinopec компанияларига мос равишда тегишли Chinaoil ва Unipec компанияларига етказиб бериладиган нефть ҳажмини кўпайтиришдан бош тортди. Аввалроқ ушбу компаниялар май ва июнь ойларида қўшимча нефть хом ашёси етказиб беришга буюртма берган эдилар. Энди Хитойнинг ушбу компаниялари Ғарбий Африка, Уммон ва Россиядан янги нефть етказиб берувчиларни излашга мажбур бўладилар.

Аввалроқ Саудия Арабистони экспорт қиладиган нефть ҳажми 2005 йилдан бери ўзининг максимал қийматига етганлиги маълум қилинганди. Joint Organisations Data Initiative ташкилотининг маълумотларига кўра, Саудия Арабистони 2015 йилнинг март якунларига кўра, суткасига 7,9 млн баррель нефть экспорт қилган.