Украина амалда дефолт эълон қилди. Бундай фикрни Россия молия вазири Антон Силуанов билдириб ўтди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, вазир Украина Олий Радаси 19 май куни қабул қилган ташқи қарзлар бўйича тўловлар мораторийи тўғрисидаги қонунга мана шундай муносабат билдирган.
“Амалда бу дефолт демакдир. Ҳозирча эътироз билдиришга сабабларимиз йўқ, лекин амалда июнда улардан 75 млн доллар олишимиз керак”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.

Силуановнинг айтишича, Украина бу тўловни амалга оширмаган тақдирда Россия халқаро судга мурожаат қилади.