Суриянинг Дамашқ шаҳрида жойлашган мактабнинг артиллериядан ўққа тутилиши натижасида ўқитувчи аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда воқеа гувоҳларига таянган ҳолда РИА Новости мухбири хабар қилмоқда.

Шунингдек, воқеа жойида 22 нафар ўқувчи жароҳатланган.
Илгарироқ Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётлардан ўққа тутилгани маълум қилинган эди.