Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида атоқли олим Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий меросига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда Тошкент Давлат шарқшунослик институти қошидаги Шарқ қўлёзмалари маркази олимлари ҳамда бир қатор ОТМ педагоглари ва талабалари иштирок этди.
“Правда Востока” газетасининг дарак беришича, тадбир давомида Ўрта Осиёнинг атоқли олими ҳамда унинг илмий-ижодий йўлига бағишланган бир қатор маърузалар тингланди.