Intel корпорацияси вакиллари МДҲ давлатлари ҳудудидаги ҳамкорлари ва диструбюторлари учун Intel Channel Day-2015 баҳорги силсила конференцияларини ўтказмоқда. Мана шундай конференциялардан бири 18 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бозорида ишловчи 50дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида компаниянинг 2015-2016 йиллардаги режалари хусусида сўз юритилди. Шу жумладан, янги SoFIA (Smart-or Feature-phone on IA, Intel негизидаги смартфон) платформаси тақдим этилди. Таъкидланишича, ушбу қурилма процессор ва уяли алоқа модемини ўзида бирлаштиради.