Туркияда яқинда Тожикистон махсус милицияси отрядининг собиқ командири ҳибсга олинди. Asia Plus агентлигининг маълум қилишича, у Тожикистонга қайтариб юборилган.
Таъкидланишича, махсус отряд командири Гулмурод Ҳалимов сохта паспорт билан Сурияга ҳудудига ўтиб кетишга ҳаракат қилган пайтда қўлга олинган. Тожикистон ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, у Сурия ҳудудида ИШИД жангарилари таркибига қўшилишни режалаштирган.
Милициячи жорий йилнинг апрель ойида ғойиб бўлганди. Шундан сўнг у халқаро миқёсда қидирувга берилди.