Туркманистон Каспий денгизининг ўзига тегишли секторида нефть қазиб олиш соҳаси хорижий инвесторлар томонидан 3 млрд доллар киритилишини кутмоқда. Reuters агентлигининг эслатиб ўтишича, ўтган йили мамлакат бу йўналишга 2.5 млрд доллар инвестиция жалб қила олган.

Туркманистон президенти қошидаги углеводород ресурслари бўйича давлат агентлиги раиси ўринбосари Сулаймонмурод Гуладовнинг Халқаро газ конгрессида қилган чиқиши чоғида маълум қилишича, ушбу миқдордаги маблағни тўплаш учун бир қатор хорижий ва трансмиллий компаниялар билан музокаралар олиб борилган.
Шу билан бирга, яқинда Халқаро валюта жамғармаси нефть нархининг тушиши туфайли Каспийбўйи нефть ва газ экспорт қилувчи давлатларининг ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари пасайганини маълум қилган эди.