Бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф билан учрашув ўтказади. РИА Новости агентлигининг хабар беришича, музокаралар чоғида, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг истиқболли йўланилишлари билан бир қаторда, Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурининг қурилиши борасида музокаралар олиб борилади.
Экспертларнинг фикрича, ушбу газ қувурининг яратилиши Туркманистонга газ экспорти диверсификациясини амалга оширишга ёрдам беради. Ўз навбатида Кобул янги иш ўринлари яратиш учун инвестицияларга, Покистон билан Ҳиндистон эса иқтисодиётни ривожлантиришда зарур бўлган энергетика ресурсларига эга бўлади.