Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати раҳбари Александр Турчиновнинг мамлакат ҳудудида АҚШ томонидан яратилаётган ракеталарга қарши мудофаа тизимининг айрим унсурлари жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларини шарҳлаб ўтди.

“Агар Украина ўз ҳудудида АҚШ ракеталарга қарши тизими унсурларини жойлаштиришни режалаштираётгани назарда тутилган бўлса, буни фақат салбий қабул қилиш мумкин. Негаки бу Россия Федарциясига хавф туғдиради. Тизим Украина ҳудудида ўрнатилган тақдирда Россия ўз хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб чораларини кўради”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.