Ўта оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF таснифлари бўйича жаҳон чемпиони Владимир Кличко The Ring журналининг талқини бўйича дунёнинг энг яхши боксчилари Pound for Pound (P4P, вазн тоифасидан қатъий назар) рейтингида 2-ўриндан 3-ўринга тушиб кетди.

Унинг ўрнига 2-ўринга энг енгил вазн тоифасида WBC талқини бўйича жаҳон чемпиони 27 ёшли никарагуалик боксчи Роман Гонсалес кўтарилди. Дам олиш кунлари Гонсалес биринчи ўта енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 35 ёшли Эдгар Сосага қарши ўтказган жангида рақибини 2-раундда нокаутга учратиб, муддатидан олдин ғалаба қозонди.

 

Pound for Pound рейтингининг юқори ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Флойд Мейвезер (АҚШ)

2. Роман Гонсалес (Никарагуа)

3. Владимир Кличко (Украина)

4. Геннадий Головкин (Қозоғистон)

5. Гильермо Ригондо (Куба)

6. Мэнни Пакьяо (Филиппин)

7. Карл Фроч (Буюк Британия)

8. Сергей Ковалев (Россия)

9. Теренс Кроуфорд (АҚШ)

10. Синсукэ Яманака (Япония)

Владимир Кличконинг навбатдаги рақиби WBO талқини бўйича чемпионлик жанги учун мажбурий номзод бўлган британиялик Тайсон Фьюри бўлиши керак. WBO томонлар зиммасига 5 майдан музокаралар ўтказишни бошлаш мажбуриятини қўйган.

Бундан ташқари, Владимир Кличко HBO телеканалида намойиш этиладиган The Fight Game дастури бўйича бугунги кунда энг томошабоп бўлмаган боксчилар рейтингидан ҳам жой олди.