Халқаро ислом миссияси раҳбари Россияда кўпхотинликни тақиқламаслик кераклигини айтди

Жамият 20 Май 2015 2238

Халқаро ислом миссияси раҳбари, муфтий Шафиг Пшихачев Россияда кўпхотинликни қонунийлаштириш керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берган.

“Бу фуқаролик никоҳи ёки расман қайд қилинган кўринишда ифодаланадими, исталган вазиятда ҳам кўпхотинликдан қочиб қутулиб бўлмайди. Мен Россияда 28 йилдан бери ишлайман. Бу бизнинг устимизга ёпирилиб келаётган ҳақиқатдир ва уни тўхтатиб бўлмайди”, деб айтмоқда Пшихачев.

Пшихачевнинг айтишича, кўпхотинлик кимнингдир “эркалиги” эмас, балки объектив ҳақиқат ҳисобланади.

“Ислом кўпхотинликка эркак ўзини султонлардек тутиши ёки ҳис қилиши учун рухсат бермайди. Жамиятда доимо қандайдир мувозанат сақлаб турилади. Биз биламиз, бугун эркаклар сони камайиб кетмоқда, аёллар эса борган сари кўпаймоқда. Бироқ ҳамма ҳам бахт нима эканлигини ҳис қилишни истайди”, деб таъкидлаб ўтди Пшихачев.

Кўпроқ янгиликлар