Россиянинг диний ва миллий хилма-хилликка эгалиги мамлакатнинг асосий хавфсизлик муаммоси бўлиб қолмоқда, деб айтди Михаил Ходорковский. У бу фикрни The New York Times газетасидаги колонкасида маълум қилган.

Ходорковскийнинг айтишича, Миллатлар ишлари бўйича Федерал агентликни яратишдан мақсад “бундай миқёсдаги кўп элатли аҳолини бир бутун қилиб жипслаштириш” муаммосини ҳал этишдан иборат.

Аввалроқ янги ташкил этилган Миллатлар ишлари бўйича Федерал агентлик раҳбари этиб Игорь Баринов тайинлангани маълум бўлганди. Баринов ўзининг ишида айнан қандай йўналишда иш олиб бориш устувор бўлишини билмаслигини айтди, бироқ энг кўп сондаги муаммолар Шимолий Кавказда вужудга келишини таъкидлаб ўтди. Баринов Шимолий Кавказда энг катта тараққиётга эришган минтақа сифатида Чеченистонни келтириб ўтди.