Япония Украинага бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,5 млрд доллар кредит маблағлари ажратди. Бу ҳақда Украина президенти маъмурияти берган ахборотда айтилмоқда.

Келишув Украина президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Валерий Чалий ва Япония Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ясумаса Нагаминэ учрашуви натижаларига кўра имзоланди.

Чалий Япония ҳукуматининг Украина иқтисодиётини бақарорлаштириш ва ислоҳотлар ўтказиш учун Украинага 316,6 млн доллар миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ажратилиши ҳақидаги қарорини ижобий баҳолади.