“ПСЖ” клуби дунёдаги энг кўп маош тўлайдиган жамоа сифатида эътироф этилди

Спорт 21 Май 2015 2220

ESPN телеканалининг маълумотларига кўра, Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол клубида дунёнинг бошқа барча спорт клубларига қараганда энг катта ўртача иш ҳақи тўланар экан. Ўтган йили “ПСЖ” бу рейтингга кира олмаганди. Жорий мавсумда эса жамоа Мадриднинг “Реал” клуби ва “Нью-Йорк Янкиз” бейсбол клуби каби гигантлардан ўтиб кетди.

Таъкидлаш жоизки, рейтингнинг биринчи ўнталигига 8та футбол клуби киритилган. Қолган ўринлар иккита бейсбол клуби – “Лос-Анжелес Дожерс” ва “Нью-Йорк Янкиз”га теккан.

Рейтнингнинг юқори ўнталиги қуйидагича кўриниш олган. Ойликлар британ фунт-стерлингида кўрсатилган.

1. ПСЖ (Франция), футбол – 101 898

2. Реал (Испания), футбол – 96 933

3. Манчестер Сити (Англия), футбол – 96 445

4. Барселона (Испания), футбол – 90 675

5. Лос-Анжелес Дожерс (США), бейсбол – 89 999

6. Манчестер Юнайтед (Англия), футбол – 89 988

7. Бавария (Германия), футбол – 85 935

8. Челси (Англия), футбол – 83 713

9. Нью-Йорк Янкиз (США), бейсбол – 81 992

10. Арсенал (Англия), футбол – 77 963

Эсталиб ўтамиз, аввалроқ нуфузли France Football нашри 2014 йил учун дунёнинг энг катта иш ҳақи оладиган 20 нафар футбол мураббийи рейтингини тузган эди. Бу рейтингга “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью бошчилик қилган.

Кўпроқ янгиликлар