26 май куни Чимкентда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи масжид очилади

Жамият 21 Май 2015 5511

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида янги масжиднинг қурилиш ишлари якунланди. 3000 кишини сиғдира оладиган ушбу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталди.

Ушбу маскан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталган Ўрта Осиёдаги илк масжид ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал олимнинг номидаги масжид дунё бўйича илк бор Жанубий Кореяда очилган эди.

Чимкентдаги  масжид қуриб битказилгач, эҳсон маросими ўтказилган. Масжид Жанубий Қозоғистон муфтияти ва тадбиркор Раҳимжон Йўлдошев ҳомийлигида барпо қилинган. Ўтказилган эҳсонга бутун шаҳардан, мадрасалардан меҳмонлар ташриф буюришди. Масжиднинг қурилиши ва безак ишларида миллий архитектура анъаналарига риоя қилинган бўлиб, бинонинг ички томонига оч фируза ва зумрад рангларда жило берилган.

Маълум қилинишича, масжиднинг расмий очилиш маросими 26 май кунига мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар