28-30 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Китоб байрами” ўтказилади

Жамият 21 Май 2015 1314

2015 йилнинг 28-30 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида Республика “Китоб байрами” ўтказилади.

Мазкур тадбир республика аҳолисининг, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёзувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилади.

Сайл тарзида ташкил этиладиган байрам тадбирларида адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китобларнинг тақдимотлари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар тарғиботига бағишланган нашрлар намойиши, “Намунавий китоб дўкони” республика кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ҳамда таниқли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, совринли викториналар, санъат усталарининг концертлари бўлиб ўтади.

28 май куни “Китоб байрами” доирасида “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги III илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар