Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун имтиҳонлар сони 8тага етди – мавжуд имтиҳонларга чет тили бўйича имтиҳон ҳам қўшилди.

9-синф битирувчилари учун якуний аттестация пайти май ойининг бошиданоқ бошланди. Битирувчилар биринчи бўлиб 4-8 май кунлари жисмоний тарбия фанидан имтиҳон топширишди. Қолган имтиҳонлар эса ҳар доимгидек 25 майдан кейин ўтказилади.

26 майда юртимиздаги барча мактабларда она тили ва адабиёти, 29 майда математика бўйича имтиҳонлар ўтказилади. Қолган имтиҳонларнинг ўтказилиш жадвали мактаб маъмурияти томонидан ўрнатилади, улар орасида физика, кимё, тарих ва таълим ўзбек тилидан бошқа тилда олиб бориладиган мактаб ўқувчилари учун давлат тилидан имтиҳонлар бор. Биринчи марта чет тилидан имтиҳон киритилди.

Халқ таълими вазирлигида чет тилидан имтиҳон киритилишини ўсиб келаётган авлоднинг чет тилларни чуқур ўзлаштиришига қўшимча стимул яратиш зарурлиги билан изоҳланди.

Фанлар бўйича имтиҳонлар орасида тайёргарлик кўриш учун 2 кун вақт берилади.