АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф матбуот анжуманида АҚШ Украинада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ўрнатишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Харф НАТО ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Россияга қаратилмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина хавфсизлиги ва мудофааси миллий кенгаши котиби Александр Турчиновнинг Украинада АҚШ ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўрнатилиши ҳақидаги хабарини “ҳавони ларзага келтириш” деб атаган эди.