АҚШда автобусда кетаётган йўловчилар поезд билан тўқнашиш арафасида қочиб қолишга улгуришди

Жаҳон 21 Май 2015 1487

АҚШнинг Атланта шаҳрида поезд темирйўл изларига тиқилиб қолган автобусни уриб кетди.

Катта тезликда келаётган поездни кўриб автобусдаги йўловчилар саросимага тушиб қолишган. Одамлар шошгандан эшикларни очиш тугмаларини тополмай довдираб қолган ҳайдовчига эшикларни очишини сўраб бақиришган ҳамда эшиклар очилгандан кейин шошганча автобусдан сакраб тушиб, узоқроққа қочишга ҳаракат қилишган.

Видеода поезд катта тезликда келиб автобусга урилгани ҳамда ҳайдовчи хонаси ва салонни пачоқлаб юборгани акс этган. Автобус кескин айланиб, темирйўл изи четига чиқиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусдан чиқишга улгуролмай қолган ҳайдовчи тўқнашувдан кейин автобусдан учиб чиққан, лекин у жиддий шикастланмаган. Яна 5 нафар йўловчини эса шифохонага олиб боришга тўғри келган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар