Айни вақтда "Наполи" жамоасида бош мураббий ҳисобланадиган испаниялик мутахассис Рафаэл Бенитес Испанияга қайтиши мумкин. У 24 май куни кетиши расман эълон қилинадиган Карло Анчелотти ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти ва мураббийнинг агенти Мануэл Килон ўртасидаги музокара якунланиш арафасида турибди. Флорентино Перес 2009 йилда ҳам Бенитесни "Реал"га таклиф қилган, аммо мураббий "Ливерпуль"дан кетишни истамаганди.

Маълумот учун, яқинда Бенитес "Вест Хэм" жамоасидан тушган таклифига рад жавобини берган эди.